Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:40

"Тажовуз ва жинсий зўравонлик" тўғрисидаги хабарлар ортидан барча интернат ва меҳрибонлик уйлари текширилмоқда


"Даракчи" газетасида чоп қилинган мақола.

Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернетларга видеокузатув камералари ўрнатилади. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмоновага таянган ҳолда "Газета.uz" хабар берди.

Расмийнинг билдиришича, бундай қарор қабул қилинишига Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактаб-интернетдаги ва Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйидаги ноқонуний ҳаракатлар сабаб бўлган.

Бу воқеалар ортидан бош прокуратура назоратни ўз қўли остига олган. Сурайё Раҳмонова бугунги кунда Ўзбекистондаги барча Меҳрибонлик уйи ва мактаб-интернатларда текширувлар ўтказилаётганини айтди.

Озодлик радиоси ўтган йилнинг 27 декабрида Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида етимларга ҳукумат ва халқаро ташкилотлар тарафидан ажратилган хайр-эҳсон пуллари талон-тарож қилингани, болалар уйи тарбияланувчилари жинсий ва жисмоний эксплуатация қилингани юзасидан Фарғона прокуратураси тергов бошлаганини хабар қилганди.

Июнь ойида эса маҳаллий матбуот Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 78-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат тарбияланувчилари тажовуз қурбони бўлгани, 16 ёшга етмаган тарбияланувчилар ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб этилгани фош қилингани тўғрисида ёзган.

XS
SM
MD
LG