Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 02:06

Британияда яна 2 одам "Новичок" газидан заҳарлангани айтилмоқда


Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия.

Британия полицияси икки нафар фуқаро "Новичок" газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилганини билдирди.

- Уилтшир туманида яшаган ва Британия фуқаролари бўлган 44 ёшдаги аёл ҳамда 45 ёшдаги эркак айни пайтда Солсбери шаҳар касалхонасида даволанмоқда.Уларнинг аҳволи оғирлигича қолаётир, -деди Уилтшир туман полицияси расмийси Пол Миллс.

Расмий маълумотларга қараганда, Солсберидан 11 километр масофада жойлашган Эймсбери шаҳрида бу икки британиялик 30 июнь куни заҳарланган.

Дастлаб, улар номълум моддадан заҳарлангани айтилган, бироқ текширувлар оқибатида 2 июль куни заҳарли модда Новичоқ гази бўлгани аниқланган.

Солсбери шаҳрида Россия разведкасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва қизи Юлия 4 март куни ҳушсиз ҳолда топилган эди. Кейинроқ улар Совет дарида ишлаб чиқилган асабни фалажловчи Новичок газидан заҳарлангани хабар қилинган эди.

Бирлашган Қироллик махсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган. Москва бу иддаони рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG