Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2018, Тошкент вақти: 06:13

Тожикистонда 10 кишига ОИТВ юқтирган аёл иши судга оширилди


Тожикистон жанубидаги Шаҳритуз туманида прокуратура бир аёл ишини эркакларга жинсий алоқа орқали Одам иммун тақчиллиги вируси ёки ОИТВ юқтириш айблови билан судга юборди. Тергов жараёнида маълум бӯлишича, бугунги кунда бу аёлнинг 10 га яқин эркакка ОИТВ-инфекциясини юқтиргани аниқланган.

Шаҳритуз туман прокурори Умед Каримзоданинг 5 июль куни Озодликка айтишича, исми ошкор этилмаётган аёл устидан тергов якунланиб, судга юборилган.

Жиноят ишини июнь ойининг охирида судга жӯнатдик. Ҳозирча суд жараёни бошланадиган сана маълум эмас. Эҳтимол жорий ойнинг иккинчи яримида бошланса,” - деди Умед Каримзода.

Унинг маълум қилишича, икки фарзанди бўлган 30 яшар бу аёл, эридан ажралиб уйланмаган ёш йигитлар ва оилали бир эркак билан жинсий алоқада бӯлган.

Шаҳритуз тумандаги ОИТВга қарши кураш маркази бўлим шифокори Сайидо Муртазоевнинг айтишича, бу аёл 2014 йилдан бери мазкур марказ рӯйхатида бӯлишига қарамай, била туриб эркакларга ушбу вирусни юқтирган.

Муртазоевнинг таъкидлашича, “атайлаб одамларга ВИЧ вирусини юқтириш” айблови билан қӯлга олинган аёл, агар айблов судда исботланса, 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Аммо мазкур аёлдан 10 киши жабр кӯргани инобатга олинса, жазонинг қаттиқроқ бӯлиши эҳтимоли бор.

Сайидо Муртазоевнинг айтишича, ҳозирча аёлнинг интим хизматидан фойдаланган 10 нафар эркакнинг ВИЧга чалинганини тасдиқлаш қийин: вирус олти ой ичида ошкор бӯлади.

Расмий маълумотларга кўра, жанубий Тожикистондаги Хатлон вилоятида ОИТВга чалинган 2863 киши қайдга олинган ва улардан 900 нафарини аёллар ташкил этади.

Бу аёллар асосан фоҳишалик қилиб ё наркотик моддаларга ружу қўйгани учун ёда Россиядан қайтиб келган эрларидан ОИТВни юқтириб олган.

1991 йили илк бор Тожикистонда ОИТВга чалинган қайдга олинганди.

Охири 10 йил ичида мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 25 фоизга кӯпайиб, ҳозир 8 минг кишини ташкил этади.

Ўтган давр ичида Тожикистонда ВИЧ-СПИДдан 2400 киши вафот этган.

XS
SM
MD
LG