Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:59

Бу йил тест синовлари 1 августдан 15 августгача ўтказилади


Бош вазир Абдулла Арипов тест синовлари жараёни билан танишиш учун Тошкент Давлат Юридик университетига борган эди. 2017 йил.
Бош вазир Абдулла Арипов тест синовлари жараёни билан танишиш учун Тошкент Давлат Юридик университетига борган эди. 2017 йил.

Бу йил олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари) аввалги йиллардагидай 1 кунда ўтмайди, балки 15 кун - 1 августдан 15 августга қадар давом этади. Абитуриентнинг неча балл тўплагани имтиҳоннинг эртасига аниқ бўлади. ДТМ расмий сайти орқали натижаларни текшириб олиш мумкин.

Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов kun.uzга берган суҳбатида айтди.

“Бу йилги тест жараёнларида янгиликлар кўп. Ўтган йили, шу вақтда Президентимиз томонидан топшириқ қўйилгандики, тест синовлари атрофида шунча гап, демак ошкораликни ошириш лозим. Таклиф киритилдики, тест натижалари бир кунда маълум бўлса, шундай технология асосида иш олиб бориш ДТМ томонидан амалга оширилди”, деганОлий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов.

XS
SM
MD
LG