Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:08

Президент судга ишончни ошириш учун судьялар маошини кўтариш тўғрисида фармон имзолади


“Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Адлия вазирлигининг Телеграм каналида хабар қилинишича, фармонга кўра Олий суд веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божи ставкалари қайта кўриб чиқилади..

2018 йил 1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади.

Фармонга асосан судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, суд аппарати ҳамда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифлар киритилиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG