Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 12:48

ФВВ пайшанбадан бошлаб 5 кун ҳаво ҳарорати фавқулодда кўтарилиб кетиши тўғрисида огоҳлантирди


ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази «Ўзгидромет» маълумотларига таяниб, 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келишидан огоҳлантирди.

Айтилишича, 19-23 июль кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5–7 даражага ошиб, 40–43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача қизийди, гармсел кутилмоқда.

19–23 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларида сел келиши мумкин.

"Юқоридагилардан келиб чиқиб, хавфсизлик чораларини кўришингизни, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилишингизни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришингизни сўраймиз", дейилади ФВВ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG