Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:32

Президент олимларнинг маошини ошириш тўғрисида қарор қабул қилди


Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ:
2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдорини 2 бараварга;

2018 йил 1 сентябрдан илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақи миқдори 30 фоиздан 100 фоизгача табақалаштирилган миқдорда оширилади.

Илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий, муҳандис-техник ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдори қуйидаги икки босқичда оширилади:

2019 йил 1 январдан – 20 фоизга;

2019 йил 1 июлдан – 25 фоизга.

Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарманинг асосий вазифаси этиб, жумладан илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини жадал ва кенг жорий қилиш этиб белгиланди.

XS
SM
MD
LG