Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2024, Тошкент вақти: 10:12

Абитуриент кундалиги: Қабул қандай ўтаяпти?

Ўзбекистонда 1 август куни олий таълим ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланди. Бу йил тест имтиҳонлари бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказилади. Ўтган йиллари тест имтиҳонлари пайти кузатилган "Бункер", "Паравоз", "Ректор", "Калла" каби ҳолатлар жорий йилда ҳам кузатилаяптими? Умуман тест жараёни қандай ўтаяпти? Буни Озодликнинг жонли блоги орқали кузатинг. Мавзуга оид маълумотлар, фото-видеолар бўлса, ​Telegram, WhatsApp тармоғи орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755 рақамларига йўлланг!

16:59 1.8.2018

16:59 1.8.2018

16:42 1.8.2018

Фарғона: Камералар тўлиқ ишламаяпти

Фарғона шаҳридаги Олимпия резервлари спорт коллежида бўлиб ўтаётган тест имтиҳонларида 3-камеранинг ишламаётганига Озодлик гувоҳ бўлди. Биринчи камеранинг бор ёки йўқлиги ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

Фарғона олимпия резервлари спорт коллежи
Фарғона олимпия резервлари спорт коллежи

16:26 1.8.2018

Газета.уз: 834 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади

Тест синовлари материаллари Фельдегерлик хизмати, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлар томонидан, уларнинг махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда 31 июль куни республиканинг барча ҳудудларига етказилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Газета.uz"га хабар берди.

Тест
Тест

1 август куни эрталаб соат 6:00 га қадар барча олий таълим муассасаларига тест материаллари тарқатилди.

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди. Тест синовларида 15 та олий таълим муассасаларининг 50 та таълим йўналишида 30 минг 690 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра, 834 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 1681 нафар бинолар раҳбарлари гуруҳлар кузатувчилари жалб этилди.

Уларнинг ҳаммаси тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган.

Тест синовлари ўтказиладиган 59 та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди.

Абитуриентлар учун тест синовлари ўтказиладиган барча аудиторияларда ичимлик суви ташкил этилган.

Ҳар бир тест синовлари ўтадиган бинода тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Тест синовлари ўтадиган биноларга яқин жойлашган маҳаллалар фаоллари бу йил тизим мутлақо бошқачилигини чуқур англаб, ўзлари ташаббуслар кўрсатиб абитуриентлар ота-оналарини юқори кайфиятда кутиб олди. Улар учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинди.

Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинган.

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда биринчи сменада тест синовлари соат 11:00 да якунланади. Иккинчи смена 15.00да бошланади.

Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG