Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:23

Абитуриент кундалиги: Қабул қандай ўтаяпти?

Ўзбекистонда 1 август куни олий таълим ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланди. Бу йил тест имтиҳонлари бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказилади. Ўтган йиллари тест имтиҳонлари пайти кузатилган "Бункер", "Паравоз", "Ректор", "Калла" каби ҳолатлар жорий йилда ҳам кузатилаяптими? Умуман тест жараёни қандай ўтаяпти? Буни Озодликнинг жонли блоги орқали кузатинг. Мавзуга оид маълумотлар, фото-видеолар бўлса, ​Telegram, WhatsApp тармоғи орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755 рақамларига йўлланг!

14:03 1.8.2018

Тест синовлари муносабати билан мобил алоқа ўчирилмайди, аммо кўчалар ёпилади

Олийгоҳларга кириш учун тест синовлари ўтказиладиган 1-15 август кунлари мобил алоқа компаниялари хизмат кўрсатишни тўхтатмайди. Бу ҳақда “Beeline” мобил алоқа ширкати вакилига таянган ҳолда “Kun.uz” маълум қилди.

Аввалги йилларда тест синовлари ўтказиладиган кунлари Ўзбекистонда барча мобил алоқа ширкатлари SMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчириб қўяр эди.

Жорий йилда тест синовлари 1 августдан 15 августгача ҳар куни икки сменада соат 9:00 дан 12:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ўтказилади.

Айни пайтда 1 август куни Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказилиши муносабати билан Кўргазма, Ифтихор, Уста Ширин ва Акмал Пўлат кўчалари эрталабки соат 6дан соат 16гача ёпилиши эълон қилинди.

Бу йил Ўзбекистондаги 60 та Олий Таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. Бу ўтган йилгига қараганда 54 мингга кам.

14:28 1.8.2018

Самарқанд: Онлайн кузатув камераларининг ҳаммаси ҳам ишламаяпти

Шу йил Тест синовларини онлайн кузатиш ташкил қилинди лекин бу хамма вилоятларда хам тўлиқ ташкил этилмаган. Самарқанд вилоятида 3 та бинодан фақатгина 3 бинода битта камера қўйилган онлайн кузатишга, у хам тўлиқ кўрсатмайди.

Самарқанддаги Олимпия резервлари коллежида тест имтиҳонлари
Самарқанддаги Олимпия резервлари коллежида тест имтиҳонлари

Ҳозир онлайн камераларни хаммасига кириб кўрдим, сизлар хам кириб кўринглар.

Ҳозирча Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги камераларга онлайн кириб курдим.

Телевидениедан тест маркази вакиллари биз ҳамма чора тадбирларни кўриб қўйдик, онлайн кузатишда ва видео кузатишда хеч қандай муаммо бўлмайди, свет ўчишини олдини олиб хамма камераларни юпес билан жиҳозладик дегандилар. Эртага укам Самарқанд иқтисодиёт институтига имтиҳон топширади, шунга бугун онлайн тарзда имтиҳонларни кузатиб кўргандим. Эртага укамни имтиҳонга кирганини кузатиб туриш учун, лекин, афсуски бугун хамма биноларда онлайин кузатиш йўқ экан.

Тошкентдаги Ўзэкспо марказида онлайн кузатув яхши ташкил қилинган экан, 5 та камера ҳар томондан олиб беряпти.

15:58 1.8.2018

Ижтимоий тармоқларда айрим олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида кўзбўямачиликлар кузатилгани ҳақида постлар учрамоқда.

16:09 1.8.2018

Troll.uz: Ҳамма камера қаерга қўйилганини билиб ўтирган, шекилли.

Камера олдида итам йўқ! Ҳамма орқага ўтиб олган 😂

Тут видно, как абитуриенты сидят подальше от камеры. Тоже совпадение 😂

Ўзбекистонда тест имтиҳонлари
Ўзбекистонда тест имтиҳонлари

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG