Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 05:55

Мева-чеваларни “Ўзагроэкспорт” белгилаб берган нархда сотиш амалиёти бекор қилинди


Ўзбекистон гилоси.

Хорижга экспорт қилувчи маҳсулотларни “Ўзагроэкспорт” белгилаб берган нархларда сотиш амалиёти бекор қилинди. Президентнинг бу борадаги “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 1 август куни эълон қилинди.

Фармонда Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини бекор қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин”, - деб белгиланди.

Ўзбек матбуотида бунга қадар “Ўзагроэкспорт” томонидан белгиланган нархлар етиштирилган маҳсулотлар экспортига тўғаноқ бўлаётгани, белгиланган нархлар реалликдан узоқлиги ҳамда бунинг оқибатида тадбиркорлар, фермерлар маҳсулотларини экспорт қила олмай аҳлатхоналарга ташлашга мажбур бўлаётгани тўғрисида мақолалар берилган эди.

XS
SM
MD
LG