Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 07:16

“Ўзбекконцерт” тўйларда айтиладиган қўшиқлар рўйхатини тузмоқчи


Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасининг расмий сайтида берилган хабарга таяниб, Fergana.ru сайти хабар қилди. Ушбу хабар ёзилаётган дақиқаларда “Ўзбекконцерт” сайтига кириб бўлмади.

Айтилишича, тўйларда айтиладиган қўшиқлар рўйхатини тузишга барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин. Бунинг учун муассаса электрон адреси ва телефонини эълон қилган.

5 июлда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси "тўйларга борадиган санъаткорларнинг имтиëзли нархга эга рўйхати"ни эълон қилган эди.

"Тўйларни ихчамлаштириш ва халққа енгиллик яратиш" мақсадида тузилгани айтилган бу рўйхатга кирган ашулачи ва гуруҳларнинг "ош тадбирлари ва тўй ва юбилейлар"га неча пулга бориши аниқ белгилаб қўйилган.

Ошга бориш 500 мингдан 800 минггача¸ тўйга бориши 800 мингдан 1¸5 миллион сўмгача қилиб белгиланган рўйхатда ўзбекистонликлар орасида танилган бирор санъаткор ëки гуруҳ йўқ.

XS
SM
MD
LG