Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:17

Наркотикларга алоқадорликда айбланиб 13 йилга қамалган хоразмлик имом оқланди


Ўзбекистон прокуратураси эмблемаси.

Хоразмлик имом Ҳикматулла қори Юсуповга чиқарилган барча суд қарорларини бекор қилиш юзасидан Бош прокуратура Олий судга назорат тартибида мурожаат қилди. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига таяниб 5 августда хабар берди.

Юсупов 2016 йил 25 январда суд ҳукми билан гиёҳванд моддаларга алоқдадорликда айбдор деб топилиб 13 йилга қамалган эди. Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2017 йил 14 февраль кунги ажрими билан суд ҳукмини ўзгариш қолдирилганди.

Имомнинг рафиқаси Меҳрибон Раҳматуллаеванинг мурожаатлари ортидан бу иш қайта кўрилиб, Ҳикматулла қорига нисбатан чиқарилган суд қарорлари асоссиз деб топилган. Текширувларда Ҳикматулла Юсуповга сохта гувоҳ ва далиллар билан жазо тайинлангани аниқланган.

“Шундан сўнг, ушбу ишга аралашганликда гумон қилинган айрим МХХ ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганди. Хоразм вилояти Ҳарбий прокуратураси Ҳикматулла қорига 13 йил қамоқ жазоси тайинланиши ортида айрим МХХ ходимининг ноқонуний таъсири борлигини текширмоқда”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG