Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2018, Тошкент вақти: 11:00

Хорватия ва Сербияда "Шторм" операциясининг 23 йиллиги турлича эсланди


Сербия президенти Александер Вучич.

Хорватияда Югославиядаги 1991-1995 йиллардаги урушда қозонилган ғалаба ва эришлиган мустақилликнинг навбатдаги йиллги тантанали нишонланди.

Сербияда эса “Шторм” операцияси пайтида ҳалок бўлганларга мотам тутилди.

Хорватия билан чегарада жойлашган Бачка-Паланка шаҳрида ўтган мотам маросимида Сербия президенти Александер Вучич Хорватияни уруш даврида этник сербларни қатағон қилганликда айблади.

-Гитлер яҳудийларсиз оламни яратмоқчи эди, Хорватия ва унинг сиёсатчилари эса сербларсиз Хорватияни яратмоқчи бўлишди. Ҳеч ким уларга бу нотўғри эканини туншунтирмаган, -деди Вучич.

Хорват ҳарбийлари ўтказган “Шторм” амалиёти оқибатида Хорватиядаги Сербска Краина деб аталадиган тан олинмаган республика Хорватияга қайтарилган ва мамлакат яҳлитлиги тикланган эди.

Операция пайтида 2,5 минг серб ҳалок бўлгани ва яна шунча одам бедарак кетгани айтилади.

Бу уруш пайтида 200 минг серб ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Хорватияда эса “Шторм” амалиётини “Сербия босқинидан қутилиш ва мустақилликка эришиш” сифатида баҳолайдилар. 5 август куни Хорватияда Ғалаба куни ва Хорватия ҳимоячилари куни расман тантана қилинади.

XS
SM
MD
LG