Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2018, Тошкент вақти: 17:51

Покистонда мактабларга ўт қўйганликда гумонланганларнинг камида 17 нафари қўлга олинди


Покистон ҳарбийлари.

Покистонда мактабларга ўт қўйганликда гумонланганлардан камида 17 нафари қўлга олинди.

Гилгит Балтистон вилояти ҳокимиятининг расмий вакили Файзулла Фироқ 5 август куни Озод Европа-Озодлик радиосига амалиёт мактабларга ўт қўйилганидан кейиноқ бошланганини айтди. Отишмаларда бир полициячи ва гумонланувчилардан бири ҳалок бўлган.

4 август куни Покистоннинг Гилгит Балтистон вилояти Диамер туманида жанггарилар камида 12та қизлар мактабига ўт қўйгани хабар қилинган эди.

Ёнғинлар пайтида ўқитувчи ва ўқувчилар дам олишда бўлгани муносабати билан одамлар жабрланмаган.

Бу воқеа ортидан маҳаллий аҳоли норозилик юриши ўтказиб, ҳукуматдан мактабларга ўт қўйганларни топиб жазолаш ҳамда мактаблар хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди.

Гилгит Балтистон Покистоннинг Афғонистон, Хитой ва Кашмир билан чегарадош бўлган олис вилоятидир.

XS
SM
MD
LG