Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 22:07

Таги ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Ўзбекистонга киритилмаганидан шикоят қилди


Ўзбекистонда туғилган, ҳозирда АҚШ фуқароси Бобур Ҳасан Ўзбекистонга киритилмади. Бу ҳақда тадбиркорнинг ўзи Фейсбукдаги видеобаёноти орқали билдирди.

Бобур Ҳасаннинг айтишича, у 3 август куни Москва орқали учиб келгач, Тошкентга киритилмаган.

Бобур Ҳасаннинг иддао қилишича, унинг Ўзбекистонга 50 миллион долларга яқин сармоя киритиш режаси бўлган.

Унинг айтишича, расмийлар унинг лойиҳаларига катта қизиқиш билдирган, бироқ 7-8 ойдан бери унга Ўзбекистон визасини бермаган.

Ўзбекистонга киритилмаганидан норози бўлган тадбиркор, ўз лойиҳасини Қозоғистонга амалга оширишга қарор қилганини айтган Фейсбукидаги видеобаёнотида.

XS
SM
MD
LG