Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:44

Солиқ ва божхона органлари устидан Бош прокуратура назорати кучайтирилади


Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Бош прокуратуранинг солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига айлантирилди.

Бу ҳақда президентнинг 2 августда имзоланган солиқ ва божхона ислоҳотларининг ҳуқуқий ҳамроҳлиги тўғрисдаги фармонида сўз боради.

gazeta.uzнинг хабар қилишича, солиқ ва божхона соҳаларида қонунчилик ижроси утидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари, шунингдек барча вилоятларда мазкур соҳаларда прокурор ўринбосари лавозимлари жорий этилади.

Икки ҳафта ичида солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромадлар захирасини аниқлаш бўйича эксперт ишчи гуруҳи ташкил этилади.

Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳисоб палатасига бир ой муддат ичида солиқлардан қочиш, жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши сабаблари ва механизмларини ўрганиш топширилди.

1 октябрдан бозорлар ва савдо мажмуалари томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишидан тушувчи тушумларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилиб, жорий этилади.

XS
SM
MD
LG