Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2018, Тошкент вақти: 17:43

Россияда икки ой ичида бирорта ҳам Ravon сотилмади


Ravon автомашинаси.

GM Uzbekistan ширкати Россияда икки ойдан бери бирорта ҳам автомашина сота олган йўқ. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси ҳисоботида қайд этилди.

6 августда эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, 2018 йилнинг июлида Россияда автомобиль савдоси 10,6 фоизга ўсган. Аммо GM Uzbekistan ишлаб чиқарадиган Ravon автомашиналари июнь ва июль ойларида сотилмаган.

Ўтган йилнинг июлида GM Uzbekistan Россияда 1275та автомашина сотган эди.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2018 йилнинг 6 ойида ширкатнинг Россиядаги савдо ҳажми 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга камайган.

2018 йил январь-июлида GM Uzbekistan 5 184 та машина сотган. Ўтган йили эса бу кўрсаткич 6221тани ташкил қилган эди.

XS
SM
MD
LG