Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:56

Россия норозилигига қарамай Ольга Забелинская Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади


Ольга Забелинская (чапда) америкалик спортчи билан.

Россия терма жамоаси таркибида Олимпиада ўйинларининг уч маротаба совриндори бўлган велопойгачи Ольга Забелинская велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг билдиришича, Забелинская терма жамоа аъзолари Андрей Измаилов, Мурод Холмуродов ва Рената Байметова билан бир қаторда Осиё ўйинларида иштирок этади.

Осиё чемпионати 18 августдан 2 сентябргача Индонезияда бўлиб ўтади.

6 августда Россия Велосипед спорти федерацияси Ольга Забелинская Россия спорт фуқаролигидан воз кечиб, Ўзбекистон спорт фуқаролигини қабул қилганидан норозилик билдирган эди.

Ўшанда Россия томони Забелинскаяга Ўзбекистон байроғи остида мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилмаслиги, бу ишни у 3 йиллик “карантин”дан сўнг амалга ошириши мумкинлиги айтилган.

38 ёшли спортчи 2012 йилда ўтган Олимпиада ўйинларида иккита бронза медални, 2016 йилдаги Олимпиадада эса кумуш медални қўлга киритган.

6 август куни “Р-Спорт” агентлиги Забелинскаяга 5 июлда Ўзбекистон фуқароси паспорти берилганини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG