Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 16:00

Қозоғистонда 90га яқин хориж телеканали фаолияти тўхтатилади


Қозоғистон ҳукумати “янги қонунга мувофиқ давлат расмий рўйхатидан ўтмади” деган асосда мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган 90га яқин чет эл телеканаллари фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.

8 августда Ахборот ва коммуникация вазирлиги расмий сайтида НТВ+ 3D, "Russia Today", "Радость Моя", "Nautical Channel", MUSICBOX, RU.TV, Fashion TV, "Dozhd", "TNT-Comedy" каби 88та телеканалнинг лицензияси бекор қилиниши билдирилди.

Расмий маълумотда билдирилишича, бу каналлар 9 январдан кучга кирган “Телерадио тўғрисида”ги янги қонунга мувофиқ олти ой ичида мустақил ширкат сифатида рўйхатдан ўтиши ва ўз офисини очиши керак бўлган. Лекин бу шартга риоя қилинмаган.

Қозоғистонда айни пайтда 307та хориж телеканаллари ва радиоканаллари фаолият юритади. Уларнинг 219таси Қозоғистонда ўз ваколатхоналарини очган.

XS
SM
MD
LG