Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:32

Мактабларда мажбурий шахмат дарслари жорий этилди


Иллюстратив сурат.

Жорий ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон мактабларида шахмат дарслари ўқитила бошланади. Адлия вазирлигининг билдиришича, бу борада шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та мактабда тажриба тариқасида шахматга ўқитиш ташкил қилинади.

Халқ таълими вазирлигига 20 августга қадар мактабларда шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини тасдиқлаш кўрсатмаси берилди.

Қарорга асосан Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби Шахмат федерацияси тасарруфига ўтказилади.

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча шахмат клублари ҳамда шахматга ўқитиш ва тайёрлашни амалга оширувчи бошқа спорт муассасалари мажбурий аккредитациядан ўтказилади.

XS
SM
MD
LG