Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:28

Екатеринбургда Ўзбекистон бош консули иш бошлади


Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон консули 9 августдан иш бошлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Екатеринбургдаги бош консул лавозимига Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Абдусалом Хатамов тайинланган.

Ўтган йилнинг 28 июнда Россия ҳукумати Екатеринбургда Ўзбекстон бош консулхонасини ташкил этишга рухсат берувчи фармойишни қабул қилган эди.

Консулхонага Свердловск, Тюмен, Курган, Челябинск вилоятлари, шунингдек, Ханти-Манси ва Ямал-Ненец мухтор округларидаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мурожаат қила оладилар.

Бу ҳудудларга шу вақтгача Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консулхонаси масъул ҳисобланар эди.

Россияда бунга қадар Москва ва Новосибирскдагина Ўзбекистон консулхоналари мавжуд бўлган. Бу икки консулхона Россиянинг 7та федерал округига хизмат кўрсатар эди.

Март ойида Санкт-Петербургда Ўзбекистон бош консулхонаси очилганди.2018 йил охирига қадар Қозон, Владивосток, Ростов-Дон шаҳарларида консулхоналар очиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG