Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 04:47

Total ширкатининг Эрондаги сармояси бўйича тушунмовчилик юзага келди


Франциянинг Total энергия ширкатининг йирик “Жанубий Парс” лойиҳасидаги ҳиссаси бўйича тушунмовчилик юзага келди. Бунга IRNA агентлиги кон акцияларининг аксари Хитойнинг CNPC корпорациясига берилгани ҳақидаги хабари сабаб бўлди.

Аммо 11 август куни Эрон Нефть вазирлигига тегишли SHANA агентлиги Эрон расмийсига таяниб, газ кони шартномаси ўзгармай қолгани ҳақида хабар қилди.

IRNA хабарида эндиликда CNPC 5 миллиард доллар қийматга эга лойиҳанинг 80 фоизига эгалик қилиши айтилди.

Бошида хитой ширкатининг ҳиссаси 30 фоизни ташкил қилган.

Total ширкати матбуот котиби ушбу ҳолатни изоҳлашдан бош тортди.

“Жанубий Парс” жаҳондаги энг йирик табиий газ конидир.

Total 2017 йилда лойиҳага 1 миллиард доллар сармоя ётқизган эди.

Жорий йилнинг май ойида АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини ва Теҳронга қарши санкциялар қайта жорий қилинишини эълон қилди.

Натижада АҚШдаги фаолиятига тўсиқ қўйилишини истамаган бир неча йирик ширкат, жумладан, Total, Эрондан чиқиб кетишини эълон қилди.

Шу сабаб Эрон Нефть вазирлиги 31 май куни Total ширкатига 60 кун ичида санкциялар таъсиридан озод қилиниши кераклигини айтди. Акс ҳолда ширкат ҳиссаси CNPCга берилади.

XS
SM
MD
LG