Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:22

ИИВ: ID-карта амалдаги биометрик паспорт ўрнига жорий этилади


Ўзбекистонда ID-карталар ҳақиқий амалдаги биометрик паспортларни алмаштиради, стикерлар белгиланган муддатгача амал қилади.

Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалига берган интервьюсида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Баҳодир Усмонов маълум қилгани тўғрисида kun.uz хабар қилди.

Унинг таъкидлашича, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ID-картани жорий этиш жараёни Тошкентда бошланади. Агар пойтахтдаги натижалар ижобий ва самарали бўлса, тегишли органлар бутун мамлакат бўйлаб картани жорий этишни бошлайдилар.

«ID-карта амалдаги биометрик паспорт ўрнига жорий этилади. Бир вақтнинг ўзида фуқаро паспорт ва ID-картага эга бўла олмайди», - деган Баҳодир Усмонов.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1 январигача фуқаролар визасиз мамлакатларга (масалан, Россия Федерацияси - таҳ.) амалдаги биометрик паспорт билан сафар қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

2019 йил 1 январга қадар берилган стикерлар унда кўрсатилган муддати тугагунча амал қилади.

Мисол учун, 2018 йил 23 ноябрь куни фуқаро стикер олди. Стикер 2 йилга берилиши сабабли, 2021 йил 23 ноябрга қадар ундан фойдаланиш мумкин.

Эътибор беринг, ҳужжат лойиҳасида бу жиҳатлар кўрсатилмаган. Ҳужжатда амалдаги биометрик паспортларнинг бекор қилиниши ёки ID-карталарга алмаштирилиши, шунингдек, стикерларнинг амал қилиш муддати ҳақида сўз юритилмаган.

Таъкидланишича, ID-картада ҳар бир фуқаро учун ягона идентификация рақами ва унинг шахсий маълумотлари бўлади. Ундан давлат хизматларини олиш пайтида шахсни аниқлаш учун фойдаланишади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор лойиҳаси ҳали ҳам муҳокамада. У ўзгариши, такомиллаштирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Аввалроқ, ИИВ хорижга чиқиш паспорти лойиҳасига «миллати» устунини қўшмагани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG