Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2018, Тошкент вақти: 11:45

MMA жангчиси Маҳмуд Муродов секс можаро туфайли ҳомийсидан айрилгани хабар қилинди


4 август куни ММА жангчиси, бухоролик 28 яшар Маҳмуд Муродовга Ўзбекистон паспорти топширилган эди.

BUKA спорт кийимлари бренди ММА жангчиси Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилишга қарор қилди, BUKA ўз бренди обрўси учун Маҳмудов билан энди ҳамкорлик қилмаслигини билдирди, деб хабар қилди ВВС Ўзбек хизмати.

Сайтга кўра, BUKAнинг қарори Ўзбекистондаги қатор сайтлар ёшлигида порнофильмда чиққанини даъво қилиб видеокадрлари ва суратларни тарқатгани ортидан қабул қилинган. Хабарга илова қилинган видеода Маҳмудовга оидлиги айтилаётган видеоларни эълон қилган сайтлар аталган.

Маҳмуд Муродов Инстаграм саҳифасида ўз мухлисларидан узр сўради ва ўзига боғлиқ хабарлар сохта эканлигини айтди.

Шу йилнинг 4 август куни ММА жангчиси, бухоролик 28 яшар Маҳмуд Муродовга Ўзбекистон паспорти топширилган эди.

Айрим маълумотларга кўра, Тожикистонда туғилган Маҳмуд Муродов Ўзбекистонда "фуқаролиги йўқ шахс" мақомида яшаб келган.

ММА жангчиси кейинги йилларда Чехиянинг Прага шаҳридан қўним топган ва шу мамлакатдаги жанговар спорт клуби номидан мусобақаларда қатнашган.

Муродов UFC халқаро аралаш жангларида иштирок этишни бошлаган биринчи ўзбеклардандир.

2012 йилда бошлаган профессионал карьераси давомида Маҳмуд Муродов MMAA Arena, BA, XFN ва бошқа турнирларда иштирок этиб келган. У World Kickboxing Network ташкилотининг интерконтинентал чемпионлиги, Caveam версияси бўйича ҳамда XFN (X Fight Night) вақтинчалик чемпион камарлари соҳибидир.

Маҳмуд Муродов ўтказган 19 жангдан 14 тасида ғалаба қозонган.

XS
SM
MD
LG