Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2019, Тошкент вақти: 09:23

Жорий ўқув йилида мактаб формаси ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан мажбурий бўлади


Ягона мактаб формаси.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари 2018/2019 ўқув йилида мактабга ихтиёрий равишда ягона мактаб формасини кийиб келишлари мумкин. Бироқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ягона мактаб формаси мажбурий бўлади.

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси 15 август куни «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди.

Маҳаллий нашрларнинг бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга таяниб хабар беришларича, мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни ҳудудлар бўйича «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси белгилаб беради.

Ҳар бир туман ва шаҳар марказида мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Қарорда мактаб формаси санитария қоидалари нормаларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатиш ҳам назарда тутилади.

Ҳужжатга асосан, мактаб формаларини харид қилиши учун ота-оналарга олти ойдан кам бўлмаган муддатга истеъмол кредитлари ажратилади.

XS
SM
MD
LG