Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:47

OzodDayjest: Андижонда “Реал” ва “Барселона”га мухлислик сабаб қотиллик рўй берди


Бухорода молия бошқармаси бошлиғи пора билан ушланди. Қашқадарёлик эркак рашк туфайли хотини жонига қасд қилди.Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Қашқадарёлик эркак рашк туфайли хотини жонига қасд қилди

Қашқадарё вилоятида рашк туфайли қотиллик содир этилди (“Ҳуқуқ”, 16 август).

Бу ҳақда вилоят прокурори ёрдамчиси Ойбек Мустафоев маълум қилган. Беш фарзанднинг отаси бўлган эркак турмушидан ажралган, уч болали жувонни севиб қолиб, унга уйланган.

Дастлаб эркак ҳар икки оиласи билан аҳил-иноқ яшаб юрган. Аммо вақт ўтгач, иккинчи хотини билан муносабатлари рашк туфайли совуқлашган. Хотини уларнинг уйига келган уста билан хиёнат кўчасига кирди, дея гумонга борган эркак иккинчи аёлини чавақлаб ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди қотилликда айбланган шахсга 16 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган. Ушбу ҳолатга доир бошқа маълумотлар ошкор этилмаган.

600 доллар гаров пулини беролмаган йигит қотилликка қўл урди

Андижон вилояти Марҳамат туманида “Реал” ва “Барселона” рақобати сабаб қотиллик жинояти содир этилди (“Постда”, 11 август).

Ички ишлар вазирлиги нашри хабарига кўра, ушбу туманда яшовчи икки йигит Европа чемпионлар лигасида Испаниянинг икки номдор клубидан қай бири ғолиб чиқиши борасида 600 долларга гаров ўйнаган.

Турнирда “Барселона” ярим финалда қолиб кетган. “Реал” эса чемпионликни қўлга киритган. Шу тариқа “Реал” ғалабасини башорат қилган йигит ютқазган таниши – “Барселона” мухлисидан 600 долларни талаб қилган.

“Барселона” ғалаба қозонади, дея гаров ўйнаган йигит эса гаровга тикилган пулни топиб беролмаган. Кейинроқ эса гаров пулини тополмагани ортидан “Реал”га мухлислик қилган танишини бўғиб ўлдирган.

Қотил йигит 18 йилга озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Бухорода молия бошқармаси бошлиғи 2000 доллар пора билан ушланди

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани молия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Акмал Жамолов пора билан ушланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Ҳамро Саидов “Ҳуқуқ” газетаси орқали хабар берган.

Молия идораси раҳбари тумандаги мактаблар таъмири учун бюджетдан пул ўтказиб бериш эвазига “Зарина Диёрбек Файз” хусусий корхонаси раҳбари Д.Нековдан 2000 доллар пора талаб қилган.

Корхона раҳбари эса ҳуқуқ идораларига хабар берган ва молия мансабдори талаб қилинган суммадаги порани олаётганда ушланган. Қайд этилишича, айбдор қилмишига яраша жазоланган.

XS
SM
MD
LG