Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:51

Совет Иттифоқи "Прага баҳори"ни бостирганига ва Чехословакияни оккупация қилганига 50 йил тўлди (ВИДЕО)


Бундан 50 йил олдин -1968 йилнинг 21 августига ўтар кечаси Совет Иттифоқи етакчилигидаги Варшава шартномасига аъзо Польша, Венгрия, Германия Демократик Республикаси ва Болгария Москва раҳнамолигида Чехословакияга бостириб кирганида фотосуратчи Либор Хайски 20 ёшда эди.

Асосан Совет Иттифоқи Қуролли Кучларидан иборат қўшиннинг танклар билан пойтахт Прагага кириб келиши чехлар ва словакларнинг ғазаб ва нафратини қўзғатган эди.

Прага баҳоридан 50 йил ўтиб аскар ва маҳбус учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:15 0:00

Совет армияси билан тўқнашувларда 137 нафар чехословакиялик ҳалок бўлган, 500 нафардан кўпроғи оғир яраланган эди.

Либор Хайски орадан 50 йил ўтиб, ўша воқеалар пайтида олган суратлари воситасида ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

Хайскининг айтишича, Совет танклари Прагага бостириб кирганидан бир неча кун ўтиб, совет аскарлари у ишлайдиган агентликда тинтув ўтказган ҳамда топишга муваффақ бўлган барча фотосуратларни ёқиб ташлаган.

1968: Совет Иттифоқи Прага баҳорини қандай бостирган эди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:42 0:00

Лекин фотосуратчи рангли пленкага тасвирга туширган суратларини сақлаб қолишга муваффақ бўлган. У бу суратларни яшириб қўйган ва уларни 21 йил мобайнида, яъни 1989 йилда Чехословакияда баҳмал инқилоби ортидан коммунистик режим қулагунига қадар қайтиб кўрмаган.

Либор Хайскининг фотосуратлари билан танишинг.

Чехословакия компартияси бош котиби Александр Дубчек раҳнамолигида бошланган ва тарихга “Прага баҳори” номи билан кирган демократик ўзгаришларни бостириш учун 1968 йилда 500 минг аскар Чехословакия ҳудудига киритилди.

Александр Дубчек социализмга инсоний қиëфа бахш этиш ниятида цензурани бекор қилган ва мамлакатда кўппартиявийлик тизимини қарор қилиш ниятида эди. Бироқ "Данубе" деб аталган босқин амалиёти Александр Дубчек бошчилигида бошланган сиëсий ва иқтисодий ислоҳотларга чек қўйди. Чехословакия истилоси 1991 йилгача давом этди.

XS
SM
MD
LG