Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги келаси ой оҳирига қадар милиция ходимларининг янги кийими ва атрибутлари бўйича таклифни жамоатчилик муҳокамасига киритади.
Вазирликка кўра, ўзбек милиция ходимининг формаси маънан эскирган.
"Янги форма халқаро стандартга жавоб берадиган, милиция ходимининг ижобий имижини шакллантирадиган бўлиши керак", - дейилади ИИВ баёнотида.
Дастлаб, милиция янги формаси бўйича таклифлар шу йилнинг июл ойида киритилиши кутилаётган эди, лекин бу амалга ошмади.
Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги бошқа давлат милиция ва полиция ходимларининг кийимлари намуналарини ўрганмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам аскар ва зобитлар формасини ўзгартирилиши мумкилигини маълум қилган.