Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:45

OzodDayjest: Тошкентда ревизор катта миқдорда пора билан қўлга тушди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Молия вазирлиги тафтишчиси пора билан ушланди. Маҳалла мактаб эмас, бозорни афзал деб билади Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Молия вазирлиги тафтишчиси пора билан ушланди

Молия вазирлигининг Тошкент шаҳри давлат молиявий назорат бошқармаси тафтишчиси катта миқдорда пора билан қўлга олинди (“Ҳуқуқ”, 30 август).

Исми ошкор этилмаган ревизор Чилонзор туманидаги коллежлардан бирида текширув ўтказиш асносида бир қатор қонунбузарликларни аниқлаганини иддао қилиб, коллеж раҳбариятидан камчиликларни босди-босди қилиш эвазига 3000 доллар пора сўраган.

Савдолашувдан кейин 2500 доллар билан “иш” ҳал этилган. Ўз навбатида, коллеж раҳбарияти пора сифатида берилган пулни коллежда фаолият юритаётган 50 дан ошиқ педагог ходимнинг ойлигидан ушлаб қолиш орқали йиғиб олган.

Ўқитувчилардан бирининг шикояти асосида ушбу жиноят фош этилган. Айбдорлар қилмишига яраша жазоланиб, коллеж ўқитувчиларининг ҳақи қайтарилиши хабар қилинган.

Бозор ичидаги қолган мактаб: маҳалла мактаб эмас, бозорни афзал деб билади

Cамарқанд вилояти Нуробод туманидаги 5-мактаб бозор ичида қолиб кетган (“Жамият”, 25 август).

Ҳар пайшанба кунлари қизийдиган бозор фаолияти таълим жараёнига салбий таъсир этиб, муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бундан эса мактаб жамоаси норози.

Ушбу ҳолатга муносабат билдирган “Олтинсой” маҳалласи раиси А.Қурбонов маҳаллий аҳолига мактабдан кўра бозор муҳимлигига урғу берган.

“Бозор барча учун қулай бўлган ерда жойлашган. Бозорнинг пайшанба кунлари бўлиши – қўшни туман ва атрофдаги тадбиркорларнинг бир маржонга тизилгандек жойлашган Бошқудуқ, Олтинсой, Улус қишлоқларига бир кунда, навбатма-навбат қўниб ўтишидир. Агар бозор якшанба кунига кўчириладиган бўлса, у ҳолда савдогарлар битта бизнинг қишлоқ учун атайлаб келмайди-ку” дейди маҳалла раиси.

Ҳудуд етакчиси болаларнинг таълими муҳим эканига умуман эътибор қаратмаган.

Бухорода саксовулзорни пайҳон қилганлар уй қамоғига ҳукм қилинди

Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи уч ака-ука Рўзиевлар ўзбошимчалик билан саксовул кесгани учун жазога тортилди.

“Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, ака-укалар Сеталанг саксовулзорини пайҳон қилишаётгани устига ўрмон назоратчиси Я.Маҳмудов келиб қолиб, ушбу ноқонуний ҳолатни расмийлаштира бошлаган. Аммо ака-укалар ўрмон назоратчисини калтаклаб, унга оғир тан жароҳати етказишган.

Бухоро вилояти прокуратураси вакили Жасур Шароповга кўра, ака-укаларнинг ҳар бири 3 йил муддатга уй қамоғига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG