Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:15

Туркий тилли давлат президенти Шавкат Мирзиеёв туркийлар саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этди


Туркий тилли давлатлар кенгаши саммитида ишитрок этган президентлар.
Туркий тилли давлатлар кенгаши саммитида ишитрок этган президентлар.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Туркий тилли давлатлар саммитада биринчи марта Ўзбекистон президенти иштирок этмоқда.

Туркий тилли давлат президенти Шавкат Мирзиеёв туркийлар саммитида фахрий меҳмон сифатда иштирок этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00

Саммитида Ўзбекистон президентидан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон президентлари ҳам иштирок этаётир. Мазкур саммитда ташкилотга раислик ваколати Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.

2018 йилнинг 30 апрель куни Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Тошкентда ўтган учрашувдан сўнг президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига қўшилишини эълон қилган эди.

1992 йилда Туркий тилли давлатлар саммити ўтказила бошланган эди. 2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичеван минтақасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган.

Дунёдаги туркий тилли 6 давлатдан бири бўлган Ўзбекистон раҳбарияти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитларидан бирортасида иштирок этган эмас.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Қирғизистондаги анжуманда фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

“Туркий кенгаш доирасида ўзаро самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз. Ҳозирги босқичда унинг фаолиятида мамлакатимиз учун амалий жиҳатдан қизиқиш уйғотадиган йўналишлар бўйича иштирок этишга тайёрмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти ўз нутқи давомида Туркий кенгашга аъзо давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми охирги бир йилда 40 фоиздан кўпроққа ошагнини айтиш билан чекланган.

Айни пайтда Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков туркий тилли давлатлар кенгашига Ўзбекистоннинг қўшилиши катта аҳамиятга эга эканни, Венгрия эса бу ташкилотда кузатувчи мақомига эга бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилиши Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишининг тезроқ бошланишига туртки бўлади.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон эса саммит пайтида Марказий Осиё давлатларини гуланчиларга қарши самаралироқ кураш олиб боришга чақирди.

Эрдўғоннинг айтишича, бугунги кунда гуланчиларга қарши кураш масаласида Ўзбекистон ҳукумати бошқа давлатларга қараганда самаралироқ фаолият юритганини таъкидлади. Лекин бу самара нималарда билинганини очиқламади.

Саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ масаласини кўтарди. Унинг нуқтаи назарича, Тоғли Қорабоғ узоқ йиллардан бери арман босқини остида азоб тортмоқда ва бугунги кунда Озарбайжон ўз ҳудуди ҳисоблайдиган бу минтақанинг фақат 20 фоизини назорат қилмоқда.

“1 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб қочқин бўлди. 10 мингдан ортиқ одам бедарак кетди. АВрманистон бизнинг диний ва тарихий меъросимизни вайрон этди. Бу жиноятлари учун Арманистон жавоб бериши лозим”, деди Илҳом Алиев.

Турк тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммити 2010 йилдан бошлаб 2015 йилгача ҳар йили ўтказилиб келинган. 2015 йилда саммитни ўтказиш навбати Қирғизистонга келган эди. Бироқ бу даврга келиб Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти Алмазбек Атамбаев туркия ва Қозоғистон билан алоқаларни совуқлаштиргани ортидан бу саммит ўтказилмай қолинган эди.

Қирғизистоннинг 2017 йил кузида сайланган янги президентиСўўрўнбай Жээнбеков Туркий тилли давлатлар саммитини 2018 йилнинг 3 сентябрида ўтказиш тўғрисидаги фармонни 21 июнь куни имзолаган.

Мазкур саммитнинг ўтказилиши Қирғизистон учун Туркия ва Қозоғистон билан алоқаларнинг яхшиланаётганни англатади.

XS
SM
MD
LG