Линклар

Шошилинч хабар
03 июн 2020, Тошкент вақти: 07:57

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Туркий кенгаш доирасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор


“Туркий кенгаш доирасида ўзаро самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз. Ҳозирги босқичда унинг фаолиятида мамлакатимиз учун амалий жиҳатдан қизиқиш уйғотадиган йўналишлар бўйича иштирок этишга тайёрмиз”, деди Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида сўзлаган нутқи давомида.

Саммит сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтди. Унда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Республикаси Бош вазири Виктор Орбан анжуманда фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

Шавкат Мирзиёев мазкур кенгаш ишида ишитрок этаётган энг биринчи Ўзбекистон раҳбари бўлди. Бундан аввалги саммитларнинг бирортасида Ўзбекистон расмийлари иштирок этган эмас.

2018 йилнинг 30 апрель куни Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Тошкентда ўтган учрашувдан сўнг президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига қўшилишини эълон қилган эди.

2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичеван минтақасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган.

Дунёдаги туркий тилли 6 давлатдан бири бўлган Ўзбекистон раҳбарияти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитларидан бирортасида иштирок этган эмас.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG