Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 06:20

ОАВ: Президент Мирзиёев Хивани Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти пойтахти қилишни таклиф қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзииёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши аъзо-давлатлари раҳбарларига қадимий Хива шаҳрини ташкилот пойтахтии этиб танлашни таклиф қилди. Бу ҳақда qalampir.uz ва kabar.kg сайтлари хабар қилди. Президентнинг саммитдаги нутқига доир унинг расмий сайтидаги хабарда бу ҳақда айтилмаган.

Шавкат Мирзиёев Чўлпонотадаги саммитда Ўзбекистон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишдан мамнун эканини маълум қилган. У ТТДҲКнинг фаолияти аъзо-давлатларнинг обрўсини орттиши ва долзарб масалаларни ҳал қилиш шарт-шароитларини яратишини таъкидлаган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев иштирокчи давлатлар раҳбарларини инвестиция, савдо-иқтисодий, таълим, туризм ва тадбиркорлик йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришга чақирган.

Саммит 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтди. Унда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Республикаси Бош вазири Виктор Орбан анжуманда фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

Шавкат Мирзиёев мазкур кенгаш ишида ишитрок этаётган энг биринчи Ўзбекистон раҳбари бўлди. Бундан аввалги саммитларнинг бирортасида Ўзбекистон расмийлари иштирок этган эмас.

2018 йилнинг 30 апрель куни Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Тошкентда ўтган учрашувдан сўнг президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига қўшилишини эълон қилган эди.

2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичеван минтақасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган.

Дунёдаги туркий тилли 6 давлатдан бири бўлган Ўзбекистон раҳбарияти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитларидан бирортасида иштирок этган эмас.

XS
SM
MD
LG