Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:03

Бош прокуратура пиёз можароси бўйича жавобгарликка тортилган бозорқўмлар ишини изоҳлади


Uzbekistan- Onion
Uzbekistan- Onion

“Юнусобод деҳқон бозори” раҳбарлари О.Мустаев ва Б.Юсупов томонидан - тахминан 800 млн. сўм, шунингдек, “Тошкент озиқ-овқат захира” давлат унитар корхонаси директори Р.Расулов томонидан - 3,9 млрд. сўм миқдорида етказилган зарар миқдори қоплангани инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилди. Иш бўйича тергов давом этяпти.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Озодлик Тошкентда 11 бозорқўм икки ойдан бери ҳибсда сақланаётгани ҳақда 23 августда хабар қилган эди.

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳридаги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва «Бек тўпи савдо комплекси», «Чорсу буюм савдо комплекси», «Чилонзор буюм савдо мажмуаси», «Ўрикзор савдо комплекси» бозорлари, «Эски Жўва деҳқон бозори», «Юнусобод деҳқон бозори» деҳқон бозорлари ва «Сергели автотранспорт ва эҳтиёт қисмлари бозори» мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш тергов қилинмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, иқтисодиёт асосларига қарши қатор жиноятлар содир этган 7та бозор раҳбарларига нисбатан жиноий иш очилган. Хусусан:

- сифатсиз товарларни сотиб олиш ва уларни йўқ қилишга йўл қўйиш билан давлатга 27,7 млрд. сўм миқдорида зарар етказилиши;

- бозорлар ҳудудида пуллик хизматлар кўрсатилишидан тушган 3 млрд. сўмдан ортиқ маблағни инкассация қилмаслик йўли билан ўзлаштириш;

- қайд этилмаган ва ноқонуний қурилмалар (омборлар ва енгил конструкциялар) фаолиятидан тушган 2 млрд. сўмдан зиёд маблағни ўзлаштириш;

- савдо нуқталари фаолиятидан олинган ижара тўловларини топширмаслик йўли билан 1 млрд. сўмдан ортиқ давлат маблағларини ўғирлаш;

- савдо нуқталарини реализация қилишда тадбиркорлардан 2 мингдан 5 минг АҚШ долларигача миқдорда ноқонуний пул мукофотларини олиш.

Ушбу ҳолатлар бўйича Савдо ва бозорлар департаментининг мансабдор шахсларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб; г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) айблов қўйилди ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

XS
SM
MD
LG