Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 14:21

Алишер Усмоновни туғилган куни билан табриклаш учун олигархлар Тошкентда йиғилмоқда


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ва Алишер Усмонов, август, 2018 йил

Бу ҳақда Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган Telegram'даги "AviaSpotter" каналининг маълумотларига таяниб, turon24.uz ахборот агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, шу кунларда "Тошкент" халқаро аэропортига дунёнинг турли олигархларига қарашли шахсий ва тижорий авиажетлар серқатнов бўлиб қолган. turon24.uz "AviaSpotter" канали маълумотларига таяниб, бу ҳолатни миллиардер Алишер Усмоновнинг 9 сентябрда Тошкентда нишонланадиган туғилган куни билан боғлаган.

7 сентябрдан бошлаб Тошкентга турли русумдаги самолётлар чартер рейслар билан кириб келмоқда. Алишер Усмоновнинг "Bourkhan" авиалайнери ҳам шу куни Сочидан учиб келиб, пойтахтга қўнган. Шунингдек, Тошкентга турли нуфузли футбол клубларидан вакиллар ташриф буюрмоқда. Хусусан, "Внуково" аэропортидан ЦСКА президенти Евгений Гинер учиб келган. Бундан ташқари, "GainJet Aviation"га қарашли Англиянинг "Манчестер Сити", "Тоттенҳэм", Португалиядан "Бенфика" клубларига хизмат кўрсатадиган VIP конфигурацияли "Boeing 737-23N" самолёти ҳам Ўзбекистонга етиб келди.

Россиялик бизнесмен, "Магнитогорск металлургия комбинати" директорлар кенгаши раиси ва стратегик режалаштириш қўмитаси раиси Виктор Рашниковнинг шахсий "Bombardier golfstream G650" самолёти ҳам 8 сентябрь куни Тошкентга қўнган.

Ҳозиргача 15 га яқин шахсий ва тижорий авиажет Россия ва Европадан "Тошкент" халқаро аэропортига келиб қўнган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги фармони билан Россиянинг "USM Holding" акционерлик жамияти таъсисчиси Алишер Усмонов "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган эди.

Усмонов 1953 йилнинг 9 сентябрида Ўзбекистонда туғилган.

XS
SM
MD
LG