Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:21

Автобусда ёниб кетган 52 ўзбекистонликнинг яқинлари товон пули талаб қилмоқда


52 киши ёниб кетган автобуснинг ҳайдовчилари: (чапдан ўнгга) Барат Танатов, Нуржан Киргизбаев, Максат Пернебеков ва адвокат Хайрулло Алимагамбетов, Ақтўбе, 3 сентябрь, 2018 йил.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоят судида автобусда ёниб кетган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича иш юзасидан суд жараёнида ҳалок бўлганларнинг яқинлари маънавий ва моддий зарар қопланишини талаб қилишмоқда.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, 11 сентябрда билдирилган бундай талаб юзасидан ҳозирча суд бирон бир қарорга келган эмас. Чунки зарар миқдори ҳозирча аниқланмаган.

Жабрланганганларнинг адвокати Жазира Садиқбекова томонларнинг мунозараси бошлангунга қадар моддий ва маънавий зарар миқдори белгиланишини маълум қилди.

Суднинг биринчи мажлиси 24 июль куни ўтказилган эди. Асосий жараён эса 3 сентябрдан бошланган. Унда ёниб кетган ўзбекистонликларнинг 11 нафар яқин қариндоши иштирок этмоқда.

Айбланаётган 5 кишидан уч нафари ёниб кетган автобус ҳайдовчиси, икки нафари “Азия транзит сервис” корхонаси таъсисчиси ва механигидир.

Шу йилнинг 18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетганди.

Ёнаётган автобусдан фақат 5 киши – автобуснинг 3 ҳайдовчиси ва ўзбекистонлик 2 йўловчи қочиб чиқишга улгурган.

XS
SM
MD
LG