Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:48

АҚШ Россия ва АҚШни Идлибга ҳужум оқибатлари ҳақида огоҳлантирди


АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Россия ва Сурияни Идлибдаги қуролланган мухолифат позицияларига давомий бомбалар ташлаш ўзи билан “жуда салбий оқибатлар”ни келтириб чиқариши мумкинлига ҳақида огоҳлантирди.

У, шунингдек, АҚШ Асад армияси томонидан ҳар қандай кимёвий қуролни ишлатилишига жавоб қайтаришини таъкидлаб ўтди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя эса Хейлига эътироз билдирган ҳолда Сурияда кимёвий қурол йўқлигини айтган.

Америкалик дипломатнинг сўзларига қараганда, ой бошидан Идлиб туманида артиллерия ва ракета ҳужумлари жадаллашган. Хейлининг айтишича, Россия ва Сурия самолётлари парчаланиб қўшимча зарар етказадиган ёндирувчи аралашма ичига қўшилган “бочкали бомбалар”дан фойдаланган ҳолда 100дан ортиқ авиаҳужумлар уюштирган.

Пентагон раҳбари Жеймс Маттис билан Хейлининг гапи эса бир хил бўлмади. БМТдаги доимий вакил Сурияда ҳарбий мақсадларда заҳарли моддалардан фойдаланиш бўйича АҚШнинг муносабати ҳақида нималар дегани юқорида келтириб ўтилди.

Гап шундаки, Маттис “Дамашқ огоҳлантирилган. Апрель ойида бизнинг қанотли ракеталаримиз кимёвий ҳужумга жавобан Асад ҳарбий ҳаво кучларининг қарийб бешдан бир қисмини йўқ қилиб юборганди. Кўрамиз, у шу пайтгача ўйлаб олдимикан”, - дея қайд этиб ўтган.

Бу ўтган тўрт кун ичида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Суриядаги Идлиб провинциясидаги вазият юзасидан ўтказган иккинчи мажлисидир. Айтиб ўтилганидек, Идлиб қуролланган мухолифатнинг охирги йирик таянч нуқтаси бўлиб турибди.

XS
SM
MD
LG