Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 23:47

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келади


12 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келади. Делегацияга АҚШ Давлат котиби иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Брайан МакФитерс бошчилик қилади.

"Ташриф дастурида Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар, Ташқи савдо, Иқтисодиёт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларида музокаралар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, мазкур учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган", деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.

Бундайн ташқари, АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк 10-19 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди маҳаллий ОАВлар.

Ўзбекистонда элчи диний эркинлик соҳасидаги сўнгги ислоҳотларни муҳокама қилиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади.

XS
SM
MD
LG