Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:22

Халқ таълими вазири ўқитувчи ва ўқувчиларнинг шахсини ҳурмат қилишга чақирди


Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов халқ таълими тизимидаги фаолиятининг биринчи кунларида мактабларда жуда кўп муаммолар йиғилиб қолганлиги, улар қолиб иккинчи даражали бўлган форма ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлаётганидан ташвиш билдирди.

Вазир ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида қолдирган постида жумладан бундай дейилган:

"Афсуски, халигача шу масала муҳокама қилинмоқда. Менимча, ушбу масалага нуқта қўйиш вақти келди.

Журналистлардан илтимос, биргаликда ўқитувчиларимизнинг обрўсини тўкишга эмас, оширишга ҳаракат қилайлик. Ўзи шундоқ ҳам яхши ўқитувчи топиш қийин. Агарда қандайдир кийимига эътироз бўлса, уни оммага муаммо қилиб кўрсатгандан кўра ўқитувчини ўзига айтиб қўйиш яхшироқ бўларди.

Ўзи умуман, телевидение орқали кимнидир рухсатисиз танқид қилинаётганда, иқтисодий ривожланган давлатлардагидек имкони борича уни таниб бўлмайдиган қилиб, юзини кўрсатмасдан амалга ошириш тўғри бўлади, айниқса ёш болаларга бу жуда салбий таъсир қилади".

Ш.Шерматовнинг бундай мурожаати Uzbekiston24 телеканалидаги репортаж билан боғлиқ. Унда мактаб формаси ҳақидаги лавҳа эфирга узатилганди.

XS
SM
MD
LG