Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:51

Ўзбек ва француз ҳарбийлари Форишда машғулотлар ўтамоқда


Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида франциялик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати хабар қилди.

Вазирликка кўра, тажриба алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг деярли барчаси "Фориш" полигони тоғли ҳудудларида ўтказилади.

Амалиётда асосий эътибор ҳарбийларнинг мерганлик маҳоратини оширишга қаратилади.

Франциядан келган мутахассислар "Мерган кундалиги" ўқув қўлланмасига асосан ҳарбий хизматчилар билан 3 босқичли тайёрлов машқларини олиб боришмоқда.

Унга кўра дастлаб ҳарбийларнинг мерганлик даражаси аниқлаб олинади. Шундан сўнг улар гуруҳларга бўлиниб, ўз даражасига кўра уларга алоҳида машғулотлар ўтилади.

XS
SM
MD
LG