Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:24

"Billingcut" Петров ва Бошировларнинг Россия маҳсус хизматларига алоқадорлигини кўрсатувчи ҳужжатни эълон қилди


Petrov anketa passport

Британияда Сергей ва Юлия Скрипалларни заҳарлаганликда гумонланаётган россиялик Александр Петровга оид Россия Федерал Миграция хизматидаги ҳужжатлар унинг Россия махсус хизматларига алоқадорлигини кўрсатмоқда.

"Billingcut" халқаро тергов гуруҳи ва "The Insider" нашри Россия Ички ишлар вазирлигидаги аноним манбаси тақдим этган ҳужжатларни эълон қилди.

Петровнинг ФМСдаги 2009 йилги ҳужжатларида унинг шахсий ҳаётига доир қисми бўш қолдирилган.

Ҳужжат тепасига эса "маълумот берилмасин" ва "ўта маҳфий" деган муҳр босилган.

Россияда бундай муҳр маҳсус хизмат ходимлари ва олий мартабали амалдорларнинг ҳужжатларига босилади.

13 сентябрь куни RT телеканали ўзларини Петров ва Боширов дея таништирган икки киши билан суҳбатни намойиш қилди. Ўтган йилнинг март ойида Солсберида нима қилганликлари борасида берилган саволга уларнинг ҳар иккиси, у ерга сайёҳ сифатида "ўзининг 123 метрли шпили билан донг таратган" "машҳур собор"ни томоша қилиш учун борганликларини айтишди. "Биз ўрта бўғиндаги тадбиркорлармиз", – дейишди "Петров" ва "Боширов".

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин баёнот бериб , Петров ва Боширов – оддий фуқаро эканликларни айтган эди.

Буюк Британия Прокуратурасининг фикрича, "Петров" ва "Боширов" 2018 йил 2 март куни Россия паспорти билан Буюк Британияга учиб келган, бироқ паспортда уларнинг ҳақиқий исми шарифи ёзилгани ҳозирча номаълум. Улар "Новичок" заҳарли моддасини қалбаки Nina Ricci атрининг флаконида олиб келган.

"Новичок"дан Сергей Скрипаль ва Москвадан келган қизи Юлия зарар кўрди. Скрипаллар тирик қолди. 30 июн куни Солсберида "Новичок"дан яна икки киши, британиялик Дон Стерджесс ва Чарли Роули заҳарланди. Полициянинг фикрича, россияликлар томонидан ишлатилганидан сўнг ташлаб юборилган атир флакони маҳаллий аҳоли вакили Чарли Роули томонидан топиб олинган ва дугонаси Дон Стерджессга совға қилган. Аёл вафот этди, Роули эса шифокорлар назоратига олинган.

XS
SM
MD
LG