Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:37

Бойсун туман ҳокими ўринбосари 100 доллар пора олаётганда қўлга олинди


Бош прокуратура матбуот хизматининг 15 сентябрь куни хабар қилишича, Бойсун туман кадастр бўлими мутахассиси 30 сотих ер учун 30 миллион сўм пора олаётганда ушланган.

Расмий хабарда айтилишича, "кадастр бўлими мутахассиси С.А. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва боғдорчиликка мўлжалланган 0,30 га лалми ер участкасини ажратиб бериш эвазига шу туманда яшовчи фуқаролардан 30 млн. сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган".

Тезкор тадбир давомида ушланган ҳокимият ходими қилмишидан пушаймонлик билдириб, ер берилишини расмийлаштириш учун ҳоким ўринбосарига ҳам 100 АҚШ доллари беришга келишилганини тан олган.

Тадбирни давом эттирган тезкор гуруҳ, натижада, Бойсун туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари М.Ш.ни пора олаётган кезда ушлагани хабар қилинди.

Сўнгги кунларда Бош прокуратуранинг республика бўйлаб ҳокимлик органлари ходимлари, асосан, ҳокимларнинг муовинлари ва турли бўлимлар мутахассислари пора билан қўлга олинаётгани ҳақидаги хабарлари кўпайгани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG