Линклар

Шошилинч хабар
22 May 2026, Тошкент вақти: 17:19

Россия ҳукуматининг допинг дастурини фош қилган Родченков РусАДА фаолиятини тикламасликка чақирди

Москвадаги допингга қарши лабораториянинг собиқ директори, ҳозирда Америкада яшаëтган Григорий Родченков.
Москвадаги допингга қарши лабораториянинг собиқ директори, ҳозирда Америкада яшаëтган Григорий Родченков.

Россияда спортчиларнинг допинг қўллашини ҳукумат қувватлаб келганини фош қилган Григорий Родченков Жаҳон антидопинг агентлиги WADAни Россия антидопинг агентлиги (РусАДА) фаолиятини қайта тиклаш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Москвадаги допингга қарши лабораториянинг собиқ директори, ҳозирда Америкада яшаëтган Григорий Родченков 18 сентябрь куни - WADA РусАДА фаолиятини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқишидан икки кун олдин USA Today газетасида чоп этилган мақолада WADAни Россия Спорт вазирлигининг “ёлғонларига“ учмасликка чорлади.

Родченков ўз мақоласида РусАДА фаолиятини тиклаш тоза спорт учун “ҳалокатли“ бўлишини таъкидлади.

Родченков 2014 йилги Сочи Олимпиадаси давомида хавфсизлик хизмати агентлари таркибида допинг бўлган сийдик анализларини яширганини фош қилган. Натижада ўнлаб рус атлети қўлга киритган медаллари тортиб олинди, РусАДА эса ўз ваколатларидан маҳрум бўлди.

Хабар қилинишича, WADA эндиликда Халқаро олимпия қўмитаси ҳисоботи ушбу ҳолат бўйича тайёрлаган ҳисоботни тан олишга тайёр бўлгани учун РусАДА фаолиятини қайта тиклаши мумкин. Қўмита ҳисоботида ҳукуматнинг допинг дастуридаги рольига катта аҳамият берилмаган.

This item is part of
XS
SM
MD
LG