Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:23

Бухоронинг Ғиждувонидаги “Зафаробод” қўрғони Навоийнинг Конимех туманига ўтказилди


Олий Мажлис Сенати биноси.
Олий Мажлис Сенати биноси.

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги.

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги «Зафаробод» «Зафаробод» қўрғонида бугунги кунда 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қўрғонда 31 кўпқаватли уй, 1 мактабгача таълим муассасаси, 2 умумтаълим мактаби, 1 тиббиёт муассасаси ва бошқа қатор ташкилотлар ишлаб турибди. Шунга қарамасдан бугунги кунда «Зафаробод"да ўз ечимини кутаётган айрим масалалар мавжуд.

Жумладан, «Зафаробод» қўрғонидан Ғиждувон тумани марказигача бўлган масофа 80 километрни ташкил қилади. Бу эса, аҳолининг тез тиббий ёрдам ва маъмурий идоралар хизматидан фойдаланиш, ижтимоий-маиший эҳтиёжларини қондиришида ноқулайлик туғдирмоқда. Зафарободлик киши давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ғиждувон тумани марказигача камида 80 километр масофани босиб ўтиши керак. Бунга қарийб 2 соат вақт кетади. Бундан ташқари, қўрғонда 48 км ичимлик суви, 26 км табиий газ, 64 км электр тармоқлари, 5 км марказлашган иссиқлик тармоқлари мавжуд бўлиб, уларни модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам Навоий кон-металлургия комбинати маблағлари ҳисобидан амалга ошириб келинмоқда. Шуни инобатга олиб ҳамда корхонанинг Навоий вилоятида жойлашганлигидан келиб чиқиб «Зафаробод» қўрғонини вилоятнинг Конимех тумани таркибига ўтказиш ҳақида Сенат қарори қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG