Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:08

Иштихонда пахта теримига кетаётган 4 аёлни машина уриб кетди, 3 нафари ўлди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Самарқанд вилоят, Иштихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пахта теримига кетаётган 3 аёл ҳалок бўлди. Ҳодисада тан жароҳати олган тўртинчи аёл Иштихон туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бу ҳақда воқеа гувоҳларидан Озодликка келган хабарни маҳаллий расмийлар тасдиқлади.

ЙТҲ 29 сентябрь, тонгги 06:45 да М-37 магистралида содир бўлган. Ҳайдовчиси ухлаб қолган Damas автомашинаси йўл четида пахта теримига кетаётган тўрт нафар аёлни уриб юборган.

Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар Жўра Маҳмудов маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида яшаб келган 1961 йилда туғилган, 3 нафар фарзанднинг онаси, нафақахўр М.М., 1972 йилда туғилган, 3 нафар фарзанднинг онаси, вақтинча ишсиз М.Н., 1991 йилда туғилган, ишсиз, 1 болали А.М. лардир.

Тан жароҳати олган аёл 1999 йилда туғилган, 9 август куни турмушга чиққан Д. Т. эканлиги маълум бўлди.

Воқеа юзасидан Иштихон туман ИИБ жиноят иши қўзғаган.

XS
SM
MD
LG