Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 15:50

Бош прокуратура Имон Каримовага Лондонга кетиш пайтида тўсқинлик қилинмаганини билдирди


Имон Каримованинг аэропортда тўсқинлик қилингани тўғрисида ёзган пости.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримовага мамлакатни тарк этиш пайтида тўсқинликлар қилингани тўғрисидаги маълумотни инкор қилди.

Kun.uz нашрининг 2 октябрда Бош прокуратурага таяниб хабар беришича, Имон Каримовага ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаган.

Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкент-Лондон рейсига чиқишдан олдин компютери обдон текширилгани ҳақида Instagram орқали хабар тарқатган эди.

“Мени чалғитиш ва компютер ва бошқа техникадаги йўқ қилиш учун аэропортда махсус сохта жанжал уюштиришди....Бу энди мустақил текширув предмети”¸ деб ëзган Имон Каримова

Прокуратуранинг билдиришича, Имон Каримованинг онаси “Гулнора Каримова қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этмоқда”.

Озодлик радиоси 2 октябрь куни Имон Каримовага тегишли экани айтиладиган Instagram саҳифасига таянган ҳолда Лола Каримова уйига чиқарилгани ҳақида хабар берган эди.

Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва унга 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG