Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 14:34

Тожикистонда уста ва табибларнинг хатна қилиши тақиқланди


Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳалий табиб ва усталарга ўғил болаларни хатна қилишни тақиқлади.

Вазирлик ўз амалини юқимли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш дея изоҳлади.

Сентябрда айни шундай важлар билан Тожикистоннинг турли минтақаларида юзлаб стоматология, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар беркитилган эди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича, 2019 йил 1 январидан бошлаб маҳалий табиб ва усталарга уй шароитида болаларни хатна қилиш тақиқланади.

Матбуот марказига кўра, бу тадбир гепатит ва ВИЧ каби юқимли касалликларнинг тарқалишини бартараф этишга қаратилган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига шаҳар ва туманлардаги шифохоналарда ўғил фарзандларини хатна қилишни тавсия берди.

Расмий маълумотларга биноан, бугунги кунда мамлакат шифохоналарида хатна учун 425 кабинет ажратиган ва шу йил ичида шифокорлар 33 мингдан ортиқ ўғил болаларни бепул хатна қилган.

Юқимли хасталикларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида охирги бир ой ичида Тожикистонда юзлаб стоматология, сартарошхона, гўзаллик салонлари бекитилди.

Душанбелик Рухшона Аминова Озодлик билан суҳбатда у ва унинг турмуш ўртоғи стомотология клиникасида гепатит вирусини юқтириб олгани ва эри айни хасталикдан дунёдан ўтганини айтди.

“Тишим оғриб стомотолгия клиникасига бордим. Асбоб-усканалари ифлос эди. Шифолар қўлқоп киймаганди. Тишимни олиб ташлади. Ана ўшандан кейин гепатит касаллигига чалиндим. Аммо шикоятларимга ҳеч ким эътибор бермади, тиш дўхтири ҳам жазоланмади,” - деди Рухшона Аминова.

Соғликни сақлаш хизмати ходими Дилрабо Шерматова худди шундай шикоятлар ортидан стомотология, гўзалик салонлари ва сартарошхоналарда текширувлар бошланганини айтди.

“Стомотология, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолиятини текширилди. Фақат Душанбе шаҳрида тўққизта гўзаллик салони ва сартарошхона ҳамда тўртта стомотология клиникасининг санитария меъёрларига риоя қилмагани учун беркитилди. Бундай текширувлар мамлакатдаги барча минтақаларда ўтказилмоқда,"- деб айди Дилрабо Шерматова.

Шерматова сўзларига кўра, бугунги кунда Тожикистонда 579 стомотология, 835 сартарошхона ва 377 гўзаллик салонлари фаолият кўрсатади.

Аммо стомотолог ва гўзаллик салонлари ходимлари исмларини ошкор этмаслик шарти билан Озодликка мижоз қаерда бундай касалликка чалиганини аниқлаш жуда қийин экани ва текширув органлари текширувлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкинлигини айтдилар.

Масалан, бир душанбелик стомотологнинг билдиришича, стомотологияда тибий асбоблар стирилизация қилинади, бир мартали материаллардан фойдаланилади. Шу боис, мижозга юқимли касалликни юқтириш хавфи йўқ.

Унга кўра, 10 йиллик фаолияти давомида тиш шифохонасида юқумли касалликларни юқтириш ҳолларига дуч келмаган ва кўп ҳолатларда одамлар қон қуйиш жараёнида гепатит ва ВИЧга чалинади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 1 сентябрь куни Тожикистон тиббиёт университетида сўзга чиқиб, стоматолог, сартарош, гўзаллик салонлари ходимлари томонидан юқумли касалликларга юқтириш ҳолларини олдини олиш учун Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.

“Стомотологлар, гўзаллик салонлари ходимлари ва сартарошларни мижозларга юқумли касалликлар юқтирганликлари учун жазолаш лозим. Менга бундай муассисаларда жиддий касалликка йўлиққан ва ҳатто ўлган шахслар яқинларидан шикоятлар келган. Қалбаки ва сифатсиз дори сотадиган дорихоналар эгалари ҳам жавобгарликка тортилиши лозим,” – деб айтганди Имомали Раҳмон.

Президентнинг чиқишидан сўнг мамлакатда оммавий равишда стоматология, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарда текширувлар бошланди.​

XS
SM
MD
LG