Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:26

Франция фуқаролари Ўзбекистонга визасиз сафар қиладиган бўлди


Франция фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз сафар қилишлари мумкин.

Бу ҳақдаги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвенинг фармони 5 октябридан кучга кирди.

Президент Мирзиёев 8-10 октябр кунлари Францияга давлат ташрифи билан боради.

Президент фармонига кўра, Франция фуқароларига визасиз режим Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро маданий, илмий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий этилмоқда.

Ўзбекистон расмий матбуотига кўра, Франциядан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 2016 йилда 4 889 кишини ташкил қилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 5 748 кишига етган.

2018 йилнинг дастлабки саккиз ойига кўра, Ўзбекистонга саёҳат қилаётган францияликлар сони 9 172 нафарни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG