Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:48

Яна 4 вилоятда терилган пахтанинг ҳар килограмми учун 100 сўмдан қўшимча тўланадиган бўлди


8 октябрдан бошлаб Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 2018 йил ҳосилининг қўлда терилган пахта хом ашёсининг 1 килограмми учун нақд пулда қўшимча 100 сўмдан тўланадиган бўлди.

Бу ҳақда norma.uz хабар қилди. Жорий йилда терилган ҳар бир килограмм пахта учун теримчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ставкалари контрактация шартномаси (пахта йиғим-теримининг 3 та вақтинчалик босқичи) бўйича бажарилган мажбуриятлар ҳажмига боғлиқ бўлади:

60%гача – 650 сўм;

60%дан 80%гача – 850 сўм;

80%дан ортиқ – 1 000 сўм.

Бунда айрим вилоятлар ва туманларда (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) кунлик устамалар белгиланди:

Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби туманларида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида – 300 сўм/кг;

қолган 9 та вилоятдаги (рўйхат бўйича) 34 та туманда – 100 сўм/кг (30.08.2018 йилдаги 703-сон ВМҚга, шунингдек унга берилган шаҳрга қаранг).

2018 йил 5 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларининг илгари устама назарда тутилмаган ҳудудларида терилган бир килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча 100 сўм нақд пулда устама тўланади. Илгари устама амал қилган туманларда ўзгаришлар бўлмайди.

Norma.uz устамалар Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тўланиши боис қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаслигини алоҳида эслатган.

XS
SM
MD
LG