Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 20:59

Франциянинг йирик қурилиш ширкати "Қадимий Бухоро"да юз миллион евролик лойиҳани амалга оширади


Бухоронинг қадимий обидалари.

Ўзбекистон Миллий банки Франциянинг Bouygues ширкати билан ҳамкорликда туризм соҳасидаги лойиҳани амалга оширади. Review.uz нашрининг 10 октябрда хабар беришича, лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.

Мазкур лойиҳага асосан президент Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган “Қадимий Бухоро” туристик зонасидаги 10 гетар майдонда меҳмонхоналар савдо-кўнгилочар маркази, ресторан, кўп қаватли уй ва ландшафтли боғ қурилади.

Аввалроқ келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов суперзамонавий “Қадимий Бухоро” сайёҳлик комплексини барпо этиш лойиҳасида беғараз хомий сифатида иштирок этиши ҳам хабар қилинган эди.

Бундан ташқари Bouygues ширкати бу йўналишдаги бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун инвсеторларни жалб қилишга кўмаклашиш масъулиятини ҳам зиммасига олган.

Bouygues Ўзбекистоннинг сайёҳлар кўп келадиган бошқа шаҳарларига ҳам меҳмонхоналар қуришни режалаштирган.

1952 йилда ташкил этилган Bouygues Batiment International SAS Франциянинг энг йирик қурилиш ширкатларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ширкат 25 миллиард долларлик капиталга ҳамда 133 минг нафардан кўпроқ ишчига эга.

XS
SM
MD
LG