Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:04

Тошкентда навбатдаги автобус ёнди


Тошкентда ёнган автобуслардан бири.
Тошкентда ёнган автобуслардан бири.

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги Кўкча дарвоза кўчасида 10 октябрь куни 87-йўналишда қатновчи Mercedes-Benz Low Floor автобуси ёниб кетди.

Тошкент ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 18-автобус саройига тегишли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабар 14:52 да келиб тушади. Ўт ўчирувчилар ёнғинни 15:01 да бартараф этишга муваффақ бўлди.

Ёнғин автобуснинг мотор бўлимидан бошланган. Ёнғинга автобус ёнилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Расмий хабарда ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмагани айтилмоқда.

Тошкентда сўнгги уч йилда Mercedes русумидаги йигирма бешга яқин йўловчи ташувчи автобус ёниб кетгани кузатилган.

Бундай ҳодисалар сабаби сифатида — автобусларнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмагани, сифатсиз эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкинлиги айтиб келинади.

XS
SM
MD
LG